ГИПЕРФУНКЦИЯ (гипер… ва функция) — организм системалари ёки бирор аъзо, тўқима фаолиятининг кучайиши. Гиперфункция физиологик таъсирловчининг таъсирига жавоб реакцияси, мас, спортчиларда юрак мускуллари қисқаришлари кучининг ортиши ёки патологик бирор касаллик туфайли (мас, қалқонсимон без Г. сида тироксин гормони куп ажралади — гипертиреоз кузатилади) рўй бериши мумкин (яна қ. Гипофункция).