ГИПЕРКАПНИЯ

ГИПЕРКАПНИЯ (гипер… ва юн. Kapnos — тутун) — артериал қонда (организмда ҳам) карбонат ангидрид (СО,) парциал босимининг (миқдорини ҳам) нормадан кўпайиб кетиши. СО2 ортиқча бўлган ҳаводан нафас олинганда, миядаги нафас марказининг қўзғалувчанлиги сусайиши сабабли ўпка вентиляцияси камайганда, ўпка эмфиземаси, асфиксия ва б. ҳолатларда кузатилади.