ГИПЕРКИНЕЗ

ГИПЕРКИНЕЗ (гипер… ва юн. kinesis — ҳаракат) — марказий нерв системасининг баъзи касалликларида қўл, оёқ, юз мускулларининг беихтиёр ортиқча ҳаракатланиши. Асосан энцефалитнмнг ҳар хил шаклларида, ирсий касалликларяа, интоксикациялар, мия шикастлари, ўсмалари, яллиғланишларида кузатилади. Бир неча хил бўлади: тремор (титраш), атетоз (секин чувалчангсимон ҳаракат), миоклония (алоҳида мускулларнинг тез ва қисқа муддатли тартибсиз қисқариши) ва б.