ГИПЕРМОРФОЗ

ГИПЕРМОРФОЗ (гипер… ва юн. Morphe — шакл, кўриниш) — филогенетик ривожланиш йўли. Бунда алоҳида органлар (мас, қазилма қилич тишли йўлбарс ва бабируссанинг қозиқ тишлари, катта шохли буғунинг шохлари ва б.) гипертрофиясн туфайли организмнинг муҳит билан муносабати бузилади. Гиперморфозда организмлар муайян муҳит шароитига жуда тор доирада мослашганлиги туфайли муҳитнинг ҳар қандай ўзгариши уларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Loading...