ГИПЕРОСМИЯ

ГИПЕРОСМИЯ (гипер… ва юн. Osme — ҳид, ҳид сезиш) — ҳидга ўта сезгирлик ҳолати. Кўпроқҳомиладорликда кузатилади; бирор касаллик белгиси бўлиши ҳам мумкин. Гиперосмияга бурун бўшлиғи шиллиқ пардасидаги ҳар хил ҳидларни аниқловчи ва «тутиб олувчи» нерв толалари рецептор нуқталарининг ортиқча қўзғалиши сабаб бўлади.

Loading...