ГИПЕРРАЛИЗМ

ГИПЕРРАЛИЗМ (гипер… ва реализм) , фотореализм — Америка ва Fapбий Европа рассомлик санъатида 20-а. нинг 60-й. лари охирида шаклланган оқим. Г. бадиий услубдаги (абстракционизм рад этган) ҳаётий аниқликни тиклашга интилди. Бунда фотосурат ёки кинокадр асосида ясама образлар яратиш ва ҳ. к. дан фойдаланилди. Гиперрализм намояндалари (АҚШ да Ч. Клоуз, Д. Перриш, Д. Хансон, Д. Эдди, Канадада А. Колвилл ва б.) рассом услубини деярли йўққа чиқарувчи техник усулларни қўллайди. Воқеликни ҳиссиз, нарса ва воқеаларни механик кўчирмасини яратиш ўз навбатида воқеликни ғайритабиий тарзда бузиб кўрсатишга олиб келди.