ГИПЕРТОНИК ЭРИТМАЛАР

ГИПЕРТОНИК ЭРИТМАЛАР — осмотик босими одам, ҳайвон ва ўсимлик ҳужайралари ичидаги суюқликнинг осмотик босимидан юқори эритмалар. Г. э. микробга қарши таъсир этганда тўқималар, жумладан, айрим ҳужайралар (микроблар) сувини йўқотиб, бужмайиб қолади (қ. Плазмолиз) ва уларнинг ҳаёт фаолияти кескин пасаяди. Гипертоник эритмалар гипотоник эритмалар ва изотоник эритмалар билан бирга тирик тўқима ва ҳужайралардаги осмотик босимни ўлчаш учун қўлланилади. Гўшт, балиқ ва сабзавот маҳсулотлари тузланганда ош тузи Гипертоник эритмалари консерваловчи таъсир кўрсатади. Яллиғланиш жараёнларини тузатишда ҳам Гипертоник эритмалардан фойдаланилади.

Loading...