ГИПЕРТОВУШ

ГИПЕРТОВУШчастота ю си 10’1013 Гц гача бўлган эластик тўлқинлар спектрининг юқори частотали қисми. Гипертовуш бўйлама тўлқин бўлиб, физик табиатига кўра ультратовуш (ю=2-104—109 Гц)дан фарқ қилмайди, лекин Гипертовуш частотаси нисбатан катта бўлгани учун у муҳитдаги зарра ва квазизарралар билан нисбатан кучли таъсирлашади. Гипертовушни кўпинча квазизарралар — фононлар оқими деб қаралади.

Гипертовушнинг частота соҳаси электромагнит тўлқинларнинг дециметр, сантиметр ва миллиметр оралиғига, яъни ўта юқори частотаси (ЎЮЧ)га тўғри келади. Шу сабабли унинг тўлқин узунлиги қисқа (<\07 м) бўлганлиги учун ҳавода (унча катта булмаган босимдаги газда) тарқалмайди, суюқликларда эса ютилиш кучли бўлгани учун тарқалиш масофаси кичик. Қаттиқ жисмларда, нуқсонсиз кристаллар — монокристалларда, паст т-раларда Гипертовуш нисбатан яхши тарқалади. Mac, кварц монокристаллининг уқи бўйлаб хона т-расида Гипертовуш тарқалганда унинг тебраниш амплитудаси 1 см масофада 2 мартага камаяди.

Гипертовуш — жисм ёки модда атом (ион) ёки молекулаларининг тебранма ҳаракати туфайли, яъни табиий иссиқлик ҳаракати ва сунъий уйғотилгандаги ҳаракати туфайли вужудга келиши мумкин. Частотаси IО9 — 1013 Гц бўлган ва иссиқлик ҳаракати туфайли вужудга келган тўлқинлар иссиқлик Гипертовуши ёки иссиқлик фононлари деб аталади. Бу тўлқинлар, яъни Гипертовуш оптик бир жинсли муҳитларда ёруғликнинг сочилишига ва унинг частотаси ўзгаришига (Мендельштам — Бриллюэн-сочилиши), қаттиқ жисмларда эса 1012—1013 Гц частотали Гипертовуш рентген нурларининг диффузной сочилищига олиб келади.

Гипертовушнинг суюқликларда тарқалиш тезлиги унинг частотасига боғлиқлиги, (Г. дисперсияси), қатор суюқликларда ютилиш коэффициентининг нисбатан кичиклиги (аномал ҳолат) аниқланган. Гипертовушни ҳосил қилиш учун кўпинча пластина шаклидаги резонанс пьезоэлектрик ўзгартиргичлар ишлатилади. Гипертовушнинг тўлқин узунлиги қисқа бўлгани учун пластина калинлиги жуда кичик бўлиши керак, бунинг учун пьезоэлектрик модда (мас, CdS, ZnS, ZnO ва б.) плёнкалари товуш ўтказгичларга вакуумда пуркалиб ҳосил қилинади. Шу жумладан, пьезоэлектрик кристалл ЎЮЧ ли электр майдони таъсирида пьезоэлектрик деформацияланиши натижасида Гипертовуш ҳосил қилинади. Деформация частотаси Гипертовуш частотасига мос бўлади. Гипертовуш ЎЮЧ магнит майдонида кристалларда магнитострикция ҳодисаси асосида ҳам ҳосил қилинади. Юқорида қайд қилинган усулларнинг ф. и. к. жуда кичик (бир неча %). Шунинг учун Гипертовушни ҳосил қилиш учун лазерлар, ўта ўтказгич асосидаги нурлатгичлар қўлланилади. Гипертовушнинг хусусиятлари уни модда хоссаларини, айниқса, қаттиқ жисмлар физикасини ўрганишда қўллашга, шу жумладан акустоэлектроника ва акустооптика қурилмаларини яратишга имкон беради.