ГИПЕРЯДРО

ГИПЕРЯДРО — таркибига нуклонлардан ташқари гиперон ҳам кирадиган атом ядроси. Ядроларнинг секин ҳаракат қилаётган К-мезонларни тутиши, юқори энергияли зарраларнинг ядро нуклонлари билан ўзаро таъсири натижасида Г.-я. вужудга келади. Натижада секин ҳаракат қилувчи лямбда Л°-гиперон ҳосил бўлади, бу гиперон ўз навбатида ядро билан боғланган системани пайдо қилади. Г.-я. яшаш вақти Л° – гипероннинг яшаш вақти б-н аниқланади (=1010 с). Биринчи Г.-я. ни 1952 й. да поляк физиклари М. Даниш ва Е. Пневскийлар топган. Барча маълум Г.-я. лар лямбда Г.-я. лар ҳисобланади, яъни Л»-гиперонли ядролардан иборат.

Loading...