ГИПОДЕРМА

ГИПОДЕРМА (гипо… ва юн. derma — тери) — 1) умуртқасиз ҳайвонларда йирик эпителиал ҳужайралардан ташкил топган тана деворининг бир қисми. Тўгарак чувалчанглар Г. си ташқи кутикула билан ички мускул қаватлари оралиғида жойлашган. Бўғимоёқлиларда Гиподерма бир қават тери эпидермисидан иборат бўлиб, тана сиртида хитин кутикула ҳосил қилади. Ўргимчаксимонларнинг заҳар, тўр ва ҳидли суюклик ишлаб чиқарадиган безлари ҳам Гиподермадан ҳосил бўлган;

2) кўпчилик юксак ўсимликлар органларининг қопловчи тўқималари остида жойлашган ҳужайраларнинг бир ёки бир неча қавати. Ўсимликлар Гиподермасида сув йиғилиб туради; баъзи ўсимликлар Гиподермаси таянч ва ҳимоя функциясини бажаради.