ГИПОФИЗАР КАХЕКСИЯ (Cachexia hypophysialis) , Симмондс касаллиги — гипоталамус ядролари шикастланганда ва гипофизтшт олдинги бўлагида тропгормонлар ишлаб чиқарилиши камайганда ёки бутунлай бўлмаганда келиб чиқадиган касаллик; гипоталамус марказларининг функционал бузилиши; гипотиреоз, гипокортицизм, гипогонадизм билан ифодаланади. Асосан жинсий безлар ва қалқонсимон без ҳамда буйрак усти бези пуст қавати фаолиятининг етишмаслик белгилари намоён бўлади. Бемор тез орада чўпустихон бўлиб озиб, ташқи жинсий белгилари йўқолиб, соч-киприклари, ҳатто тишлари ҳам тушиб кетади, умуман моддалар алмашинуви издан чиқади ва кахексия белгилари кўзга ташланади. Оғирроқ кечганида гипофизар кома кузатилади. Даво касаллик белгиларига қараб тайинланади. Олдини олиш учун юқумли касалликларни ўз вақтида даволатиш, туғруқ чоғида қон кетганда унинг ўрнини тўлдириш чораларини кўриш зарур.