ГИПОГЕНИТАЛИЗМ

ГИПОГЕНИТАЛИЗМ (гипо… ва лот. genitalis — жинсий) — жинсий безлар (мояк, тухумдон) билан ички ва ташқи жинсий аъзоларнинг етилмай қолиши, иккиламчи жинсий белгиларнит аник, сезилмаслиги. Жинсий тизимнинг туғма нуқсонлари, ўткир ва сурункали юқумли касалликлар Г. га сабаб бўлади. Гипогенитализмни даволашда гормонлардан ташқари, касалликнинг асосий сабабчиси бартараф этилади.