ГИПОГЛИКЕМИЯ

ГИПОГЛИКЕМИЯ (гипо… юн. glykys — ширин ва haima — қон) — қонда қанднинг норма (70 мг %) дан камайиши. Соғлом кишилар углеводлар кўп қабул қилганида, зўр бериб жисмоний иш билан шуғулланганида, шунингдек аёлларда лактация даврида Гипогликемия рўй бериши мумкин. Меъда ости бези, жигар, буйрак касалликлари ва б. ҳам Гипогликемияга олиб келади. Беморга инсулин ортиқча берилганда гипогликемик шок кузатилади, бундам ҳолат рўй берганда венага глюкоза юборилади. Қонда қанд миқдорининг 40 мг% дан камайиб кетиши кўпгина нохушликларга; ҳушдан кетиш, тиришиш, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Гипогликемияга сабаб бўлган асосий касаллик аниқланиб, уни даволаш тадбирлари кўрилади.