ГИПОГОНАДИЗМ

ГИПОГОНАДИЗМ (гипо… ва гонадалар) , гипогенитализмжинсий гормонлар етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган ва жинсий аъзолар ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг етарли даражада ривожланмаслиги билан ифодаланадиган касаллик ҳолати. Бирламчи ва иккиламчи Гипогонадизм фарқ қилинади. Бирламчи Гипогонадизм касаллик оқибатида жинсий безларнинг бевосита шикастланиши (жинсий дифференцияланишнинг туғма нуқсонлари, жароҳатланишлар, нурланиш ва б.) натижасида келиб чиқади. Иккиламчи Гипогонадизм гипоталамус-гипофиз системаси касалликлари (мас, ўсмалар) натижасида гонадотроп гормонлар ёки рилизинг-омиллар секрецияси камайиб кетиши ёки тўхташи оқибатида рўй беради.