ГИПОИДЛИ УЗАТМА

ГИПОИДЛИ УЗАТМА — винтли тишли узатма; айқаш ўқли конуссимон тишли ғилдиракдан иборат. Ғилдиракларнинг тишлари қийшиқ ва эгри чизиқли бўлиши мумкин. Шовқинсиз ишлаши, катта зўриқишларга чидамлилиги билан бошқа узатмалардан фарқ қилади. Иш вақтида тишларда кўндаланг ва бўйлама ишқаланиш пайдо бўлади, шунинг учун тишлар доимо мойлаб турилади. Автомобиль ва тракторлар, тепловозлар, тўқимачилик станоклари ва б. да қўлланилади.