ГИПОПАРАТИРЕОЗ

ГИПОПАРАТИРЕОЗ [гипо… ва лот. (glandula) parathyreoidea — қалқонсимон без олди бези ва osis — касаллик] — қалқонсимон без олди безлари секретор фаолиятининг етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Г. га қалқонсимон без олди безларининг туғма етишмовчилиги, қалқонсимон безда операция ўтказилаётганда бехосдан олд безларнинг олиб ташланиши ёки қон қуйилиши сабаб бўлади. Гипопаратиреозда кальций сингиши бузилади, қонда кальций миқдори камаяди, томир тортишиши (тетания, талваса хуружи), асабий ва руҳий бузилишлари рўй беради. Гипопаратиреоз яширин ва ҳақиқий бўлади. Яширин хилида беморнинг ташқи кўринишида ўзгариш бўлмайди, фақат оёқ-қўл бир оз музлаши, баданда чумоли юраётгандек туюлиши, спазм кузатилиши мумкин. Ҳомиладорлик, ҳайз кўриш, заҳарланиш, механик, термик таъсиротлар, ҳар хил касалликлар яширин Гипопаратиреознинг ҳақиқий Гипопаратиреозга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бемор гормонлар ва витаминлар билан даволанади.

Prev Article

ГИПОКОТИЛ

Next Article

ГИПОТЕЗА