ГИПОТИРЕОЗ

ГИПОТИРЕОЗ [гипо… ва лот. (glandula) thyreoidea — қалқонсимон без] — қалқонсимон без фаолиятининг кескин сусайиши, унинг етарли ишламаслиги. Микседеманит енгилроқ шакли. Асосий белгилари: толиқиш, жисмоний ва руҳий заифлик, уйқучанлик, хотира сусайиши, юз кепчиши, қовоқлар шишиши, тери қуруқшаши, соч тўкилиши, қабзият, асосий моддалар алмашинувининг бузилиши ва б. Бемор гормонлар б-н даволанади.