ГИППАРХ

ГИППАРХ (Hipparchos) (мил. ав. 180 ёки 190—125) — юнон астрономи. Астрономия асосчиларидан бири. Куёш ва Ойнинг кўринма ҳаракатини хисоблаш усулини такомиллаштирган. Юлдузларни кўринма равшанлиги жиҳатидан 6 босқичга бўлиб, уларни юлдуз катталиклари деб атаган. Тропик йилнинг давомийлигини (аниқхатоси 6 мин.) ўлчаган. Ердан Ойгача бўлган масофани 50—60 Ер радиусига тенг деб олиб, Ойнинг улчамларини аниқлаган. Гиппарх 1000 юлдузни уз ичига олган юлдузлар жадвалини тузган, прецессия ҳодисасини кашф этган. Қуёшнинг кўринма йиллик ҳаракатидаги нотекисликка асосланиб, Қуёш орбитасининг маркази Ер марказида эмас, Қуёш б-н Ер орасидаги масофа ўзгариб туради, деган хулосага келган. Гиппарх асарлари ва жадвали бизгача етиб келмаган. Унинг ишлари ҳақидаги маълумотлар Птолемейнит «Альмагест» асарида сақланиб қолган.

Loading...