ГИППОКРАТ

ГИППОКРАТ (Hippokrates), хи ослик Гиппократ (мил. ав. 5-а. нинг 2-ярми) — юнон математиги; геометриядан биринчи изчил қўлланма муаллифи. Бу қўлланма, чамаси, Евклид, «Негизлар»ининг дастлабки 4 китоби мазмунини ўз ичига олган. Доира квадратураси масаласини хал этиш учун у учта ойча (қ. Гиппократ ойчалари) квадратураси масаласини ечган. Гиппократ бир масалани ечишни иккинчи қулайроқ масалани ечиш билан алмаштириш усули асосчиси ҳисобланади.