ГИПС-БЕТОН

ГИПС-БЕТОНқурилиш гипси асосида тайёрланадиган бетон тури (қ. Гипс). Г.-б. ни тайёрлашда тош минераллар (кўпинча, ғовак ва ғадир-будур сиртли) ва органик (ёғоч қипиқлари, майда сомон ва б.) тўлдиргичлардан фойдаланилади. Г.-б. га, одатда, қовушишини секинлаштирувчи қўшилмалар, шунингдек, унинг сув ва атмосфера таъсирларига чидамлилигини оширадиган қўшилмалар қўшилади. Г.-б. ёғоч ёки органик материаллар билан арматураланади. Г.-б. асосида панеллар ва тўсиқ плиталари, вентиляция блоклари, қоплама листлар («қуруқ сувоқ») ва б. тайёрланади (қ. Гипс-бетон буюмлар).

Loading...