ГИПС

ГИПС (юн. gypsos — бўр, оҳак) — 1) табиий Гипс — минерал; сувли калций сульфат тузи CaSO42H2O; таркибида соф ҳолда СаО (32,56%). SO3 (46,51%), Н2О (20,93%) бўлади. Моноклин системада кристалланади. Кристаллари пластинкасимон, устунсимон, нинасимон ва толасимон кўринишда бўлади. Кўпинча, туташ донадор, толасимон массалар, турли кристаллик гурухлар тарзида учрайди. Тоза Гипс рангсиз ва шаффоф; таркибида қўшилмалар бўлгани кулранг, сарғиш, қўнғир ва б. рангли бўлади. Минералогик шкала бўйича қаттиклиги 1,5—2; зичлиги 2300 км/м3. 20° да сувда эрувчанлиги 2,05 г—л. 170° атрофида қиздирилганда яримгидрат CaSO4 0,5 Н2О (алебастр) га, ундан юқори т-рада эса ангидрид CaSO4 га айланади. Гипс суви курий бошлаган кўл ва денгиз ҳавзаларида сульфат тузларининг чўкишидан пайдо бўлади. Гипс захиралари эса асосан гидротермал жараёнлар ҳамда ангидриднинг гидратлашиши натижасида ҳосил бўлади. Гипс қатламлари Ўзбекистоннинг Фарғона (Қувасой), Бухоро (Когон) ва Сурхондарё вилоятларида топилган;

2) қурилиш Г. — CaSO40,5H2O — ҳавода тез бирикадиган ва тез қотадиган боғловчи модда; табиий Гипсни 140—190° т-рада пишириб олинади. Қовушоқ материаллар тайёрлашда, гипс-бетон, гипс-бетон буюмлар, кошинкор тошлар, бўёқлар и. ч. да, тиббиётда (гипс боғловчилар тайёрлашда), ҳайкалтарошликда, сувоқчилик ишларида ишлатилади.

Loading...