ГИПСЛИ ТУПРОҚЛАР

ГИПСЛИ ТУПРОҚЛАР — таркиби да ва горизонтларида гипс бўлган тупроклар. Гипсли тупроқлар қуруқ дашт, чала чўл ва чўл тупроқларида, шунингдек, шўрланган тупроқларда 10 см гача чуқурликда (гипс қатқалоқли тупроқлар) ва 50 см дан чуқурроқда (гипсли тупроқлар) учрайди. Ярим гидрат (CaSO40,5H2O), гидрат (CaSO4H,O) ва икки гидрат (CaSO42H2O) кўринишларда бўлади. Тупроқда Гипсли тупроқларнинг миқдори 30% ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Хлоридлар (кўпинча Гипсли тупроқлар қатламлари билан бирга учрайди) иштирокида Гипсли тупроқларнинг эрувчанлиги ортади. Шунинг учун тупроқда Гипсли тупроқлар миқдори 20% дан ошеа, экинларнинг сўлиш коэффициенти ҳам ортади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнида Гипсли тупроқлар маданий ўсимликлар учун заҳарли олтингугурт (П)-оксиди ва водород сульфид ҳосил қилади. Таркибида ёппасига Гипсли тупроқлар горизонтлари бўлган тупроқлар суғорилганда ўзанлар чўкиши ва шакли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бундай тупроқлар ўзлаштирилганда Гипсли тупроқлар ли горизонт чуқурлиги ва қалинлигини ҳисобга олиш зарур. Шўртобли тупроқларниннг физик-кимёвий хоссаларини яхшилашда ва ўғит тарзида тупроққа гипс солинади.