ГИПСОТЕРМОМЕТР

ГИПСОТЕРМОМЕТР (юн. hypsos – баландлик ва термометр) , термобарометр — атмосфера босиминт ўлчайдиган симобли асбоб. Ишлаш тарзи босим ўзгариши билан сувнинг қайнаш т-раси ўзгаришига асосланган. Гипсотермометр ёрдамида сув буғининг т-раси аниқланиб, куйидаги формула асосида атмосфера босими р топилади: p=760+t — 100/0,0375 мм. сим. уст., бунда t — босим р даги сувнинг қайнаш т-раси. Бу усул биринчи бор француз физиги ва кимёгари А. В. Реньо томонидан таклиф этилган. Гипсотермометр асосан тоғли жойларнинг атмосфера босимини ўлчашда қўлланилади.