ГИРИН

ГИРИН, Цзилинь — Шим.-шарқий Хитойдаги провинция. Майд. 187 минг км2. Аҳолиси 26,4 млн. кишидан зиёд (1998), аксарияти хитойлар, шунингдек, корейс ва маньчжурлар ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Чанчунь ш. Г. нинг жан.-шарқий қисмини бал. 500—1200 м бўлган Маньчжуриякорея тоғлари эгаллаган. Энг баланд ери — 2744 м (Байтоушань тоғи). Иқлими мўътадил, муссонли. Янв. нинг ўртача т-раси —17°, —20°, июлники 20—24°. Текислик жойларида йиллик ёғин 400 — 600 мм, тоғларда 1000 мм гача. Ҳудудининг анча қисмида деҳқончилик қилинади, 1/3 қисми ўрмон. Г. —мамлакатнинг муҳим саноат рни. Гирин ҳудудида тошкўмир, мис, қўрғошин-рух, темир рудалари, олтин қазиб олинади. Сўнгари дар`сида катта ГЭС қурилган. Гиринда автомобилсозлик, қора металлургия (Тунхуа) саноатлари барпо этилган. Ўрмон, ёғочсозлик, қоғоз ва кимё саноатлари ривожланган. Қ. х. да деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экинлари: маккажўхори, тариқ, гаолян, шоли, қанд лавлаги. Қорамол, чўчқа, қўй, йилқи, марал боқилади. Женьшень йиғилади.