ГИРОМАГНИТ НИСБАТ — элементар зарралар (атом, электрон ва ҳ. к.) магнит моментининг уларнинг импульс моменти (ҳаракат миқдори моменти) га нисбати. Ҳар қандай элементар зарра нолдан фаркли импульс моменти спинига эга, демак Гиромагнит нисбат аник, қийматли бўлади. Атомлар системасининг ҳар хил ҳолати учун Гиромагнит нисбат r=g-F0 формула билан аниқланади, бунда Го — Г. н. бирлиги, (g-фактор — магнит ажралиш фактори) — Ланде кўпайтувчиси. Бу иборани немис физиги А. Ланде 1921 й. да фанга киритган. Гиромагнит нисбат бирлиги қилиб атомда орбита бўйича ҳаракат қилаётган электроннинг Гиромагнит нисбати —4-(i0 — қабул қилинган, бунда u0 — магнит доимийси, е — электрон заряди ва те — унинг массаси. Ядролар учун эса протоннинг Гиромагнит нисбати қабул қилинган, яъни – у ц0 – ^ — , бунда тр — протон массаси. Гиромагнит нисбат катталиги модда (жисм)нинг магнит хоссаларини, магнитланиш жараёнларини, магнитомеханик — гиромагнит ҳодисаларни тушунтириб беришга имкон беради.