ГИРОМАГНИТҲОДИСА, магнитомеханик ҳодиса — жисм ва моддаларнинг магнит хоссали зарралари магнит ва механик моментларининг ўзаро боғлиқлиги натижасида содир бўладиган ҳодиса. Ҳаракат миқдори моменти (импульс моменти)га эга бўлган қар қандай зарра (электрон, протон, нейтрон, ядро, атом) магнит моментита эга бўлади. Шу сабабли, жиемни ташкил қилувчи зарраларнинг умумий ҳаракат миқдори моменти ўзгариши билан жиемнинг магнит моменти ўзгаради (механикмагнит ҳодиса) ва аксинча, жисм магнитланганда жиемнинг механик моменти ўзгаради (магнитмеханик ҳодиса): мас, соленоиддан ток ўтказилганда соленоид ичидаги темир ўзак бурилади (магнит-механик ҳодиса — Эйнштейн — де Хааз эффекти, 1915 й.) ёки, аксинча, темир ўзак айлантирилганда ўзак (соленоид ҳам) магнитланади (механикмагнит ҳодиса — Барнетт эффекти, 1909 й.). Г. ҳ. модда атомининг магнит моментини унинг импульс моментига нисбати — гиромагнит (магнитмеханик) нисбатни аниқлашга ва модданинг хоссаларини тушунтириб беришга имкон беради.