ГИСТЕРЕЗИСЛИ ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЬ

ГИСТЕРЕЗИСЛИ ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЬэлектр двигателининг бир тури. Ротори цилиндр ёки диск шаклида чулғамсиз қилиб ишланади. Гистерезисли электр двигательнинг юргизиш моменти ротор материалидаги гистерезис ҳодисаси асосида, айлантириш моменти эса роторнинг қолдиқ магнит майдони билан статорнинг айланиш майдони кесишишидан ҳосил бўлади. Гистерезисли электр двигатель бошқатурдаги электр двигателларига нисбатан иш кўрсаткичлари яхши, мустаҳкам, кўпга чидайди, шовқинсиз ва турли тезликларда ишлай олади. Кам қувватли электр юритмалари ва автоматик бошқариш тизимларида ишлатилади.

Prev Article

ГИС ТУТАМИ

Next Article

ГИСТИДИН