ГИСТОМОНОЗ

ГИСТОМОНОЗ — 2 ҳафтадан 2-3 ойликгача бўлган куркалар, жўжаларда оддий Histomonas meleagridis личинкалари қўзғатадиган касаллик. Вирус таркатувчиси — касалланган жўжа. Паррандалар асосан таркибида Heterakis gallinarum нематодалари тухуми (унда гистоманадлар узоқ муддат сақланиши мумкин) бўлган озиқ орқали зарарланади. Белгилари: иштаҳа йўқолади, тезтез ич кетади, боши қорамтир-кўк тусга киради. 1—3 ҳафтадан сўнг куркалар нобуд бўлиши мумкин. Ташҳис эпизоотологик, клиник ва патолого-анатомик маълумотлар бўйича қўйилади ҳамда зарарланган ичакдан олинган шиллиқ пардалари массани текшириш натижасида тасдиқланади. Давоси: озуқага нитрофуранли препаратлар (фуразолидон, трихопол, диметридазол, гистамон ва б.) қўшиб бериш. Олдини олиш: касалланган курка ва жўжаларни онаси қаноти остида (бошқа жўжалар билан бирга) ётишга қўймаслик; фенотиазин, пиперазин ва б. антигельминтлар билан гельминтсизлантириш.