ГИСТОНЛАР

ГИСТОНЛАР — ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраси ядросида учрайдиган оқсиллар. Г. аргинин ва лизин қолдикларига бой бўлиб, ишқорий хоссаларга эга. Мол. м. 11000—21000. Ядрода ДНК билан бириккан ҳолда учрайди, хроматиннинг 25—40%ни (қуруқ оғирлик ҳисобида) ташкил этади. Гистонлар хроматин таркибини турғунлаштиради, нуклеин кислоталар (ДНК ва РНК) синтезланишининг бошқарилиб туриши звеноларидан бири қисобланади. Гистонлар ҳужайра мембранасининг юқори молекуляр бирикмаларга нисбатан ўтказувчанлигини кучайтиради. Гистонларнинг ишқорий хусусияти улар гаркибига кирадиган аминокислоталарни ҳосил киладиган диаминомонокарбон (иккита амин ва битта карбоксил) гурухлар билан боғлиқ.