ГИТЛЕР

ГИТЛЕР (Hitler) (ҳақиқий фамилияси Шиклырубер) Адольф (1889—1945) — Германия фашистик давлати бошлиғи (1933 й. да рейхсканцлер бўлган, 1934 й. дан бу мансабни президент лавозими б-н бирлаштирган), фашистлар национал-социалистик партиясининг фюрери (доҳийси; 1921 й. дан). Германияда оммавий террорчи фашист режимини ўрнатган. 2-жаҳон урушини бошлаш, СССРга ҳужум қилиш (1941 й. июнь) ташаббускори. Совет қўшинлари Берлинга киргач, ўзини-ўзи ўлдирган. Нюрнберг суд жараёнида асосий нацист ҳарбий жиноятчи деб топилган.