ГИЁН

ГИЁНЭрон ҳудуди (Ҳамадондан 70 км жан. да)даги қад. ўтроқ қабилалар манзилгоҳи. Унинг 19 м ли маданий қатлами 5 комплексга бўлинади. Гиён (мил. ав 5-минг йилликнинг охири — 4-минг йиллик) 4 босқичдан иборат. Гиён—А да геометрик чизиқли нақшлар солинган сопол идишлар кўп тарқалган. F. V—В да мис буюмлари пайдо бўлган, баъзи идишларда эчки сурати бор. Г. V—С да қуш сурати туширилган буюмлар учрайди. Гиён—Д дан Суза-А типидаги кулолчилик маҳсулотлари топилган. Гиён (мил. ав. 3-минг йиллик) қатлами муайян услубга эга бўлган қуш сурати туширилган идишларнинг ўзига хослиги б-н ажралиб туради. Бу қатламга тегишли қабрлардан кўпгина мис буюмлар (болта, найза учлари, тўғноғич ва б.) топилган. Гиён (мил. ав. 3-минг йиллик охири —2-минг йиллик) қатламида нақшли қадаҳлар учрайди. Гиёнда қуш сурати ва нақшлар билан безатилган идишлар бор. Гиён (мил. ав. 2-минг йилликнинг охири —1минг йиллик)да нақшсиз, қизил ёки қора рангли сопол буюмлар асосий ўринни эгаллайди, темир бугомлар ҳам учрайди.