ГЛАЗГО

ГЛАЗГО — Буюк Британиянинг шим.-ғарбидаги шаҳар. Шотландияда, Клайд дарёси бўйида. Стратклайдрнининг маъмурий маркази. Аҳолиси 690 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Атрофидаги шаҳарлар билан (Дамбартон, Гринок ва б.) Клайдсайд конурбациясини ташкил этади.

Глазго — қад. шаҳар (6-а. дан маълум). Глазго саноатининг ривожланиши мустамлакалардан келтирилган хом ашё (тамаки, шакарқамиш, пахта)ни қайта ишлаш б-н боғлиқ бўлган. 18-а. ўрталарида Глазго тамаки саноатининг ғарбий Европадаги йирик маркази эди. 18-а. охирларида Глазгода l-ўринни ип газлама саноати эгаллади. Глазго йирик т. й. тугуни ва мамлакатдаги муҳим денгиз портларидан бири. Саноатида умумий машинасозлик, кемасозлик (ҳарбий кемалар, танкерлар, рефрижератор ва б.), кумир саноати ва металлургия етакчи ўринда. Тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш, цемент, ёғочсозлик, қоғоз, силикат-керамика, ойна, тамаки, озиқовқат, электроника, рангли металлургия, кимё, кокс кимёси саноати корхоналари бор. Оғир саноат маҳсулотларининг деярли ҳаммаси экспорт қилинади. Ун-т (1451), бадиий галереялар, Глазго музейи, бир неча олий ўқув юрти, меъморий ёдгорликларидан собор (13-а.), ун-т биноси; метрополитен ва б. бор.