ГЛИКОЛИЗ

ГЛИКОЛИЗ (юн. Clylys — ширин ва lysis — парчаланиш) — углеводлар (асосан глюкоза)тт сут кислотасигача анаэроб парчаланиш жараёни; бижғишнинг бир тури. Гликолизда ажралиб чиққан энергия аденозинтрифосфат (АТФ) нинг фосфат боғлари энергиясига айланади. Бу жараёнда 6 углеродли қанд — Д-глюкоза ҳужайранинг асосий «ёнилғи»си ҳисобланади. Гликолизда гомоферментатив сут кислотали ва спиртли бижғиш муҳим аҳамиятга эга. Биринчи ҳолда 6 углеродли глюкоза 2 молекула 3 углеродли сут кислотасигача парчаланади. Гликолизнинг бу хили кўпчилик микроорганизмлар ва юксак ҳайвонлар, жумладан сут эмизувчилар организмида содир бўлади. Спиртли бижғишда 6 углеродли глюкоза молекуласи 2 та 2 углеродли этанол (С2Н5ОН)га в 2 молекула углерод (1У)-оксид (СО2) гача парчаланади. Гликолиз жараёни 2 босқичда амалга ошади. 1-босқичда оддий қандлар тўпланади ва улар глицеринальде-гидфосфатга айланиб, АТФ сарф бўлади; 2-босқичда оксидланиш-қайтарилиш реакцияси туфайли АТФ ҳамда сут кислотаси ҳосил бўлади. Гликолизнинг кетма-кет реакцияларини 11 та фермент катализлайди. Бу ферментларни эриган ҳолда ажратиб олиш мумкин. Гликолизнинг тайёргарлик босқичида ҳар хил углеводлар АТФ ҳисобига фосфорланади ва глицеринальдегид-3-фосфат ҳосил бўлади. Гликолизнинг 2-босқичи ҳамма углеводлар учун умумий бўлиб, унда АДФ оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида энергия жамғарилиши туфайли АТФ гача фосфорланади. Гликолиз кетма-кет борадиган 3 хил реакциялар: глюкоза-углерод скелетининг бузилиб сут кислотаси ҳосил бўлиши; анорганик фосфат нинг АТФ нинг охирги гуруҳига айланиши; оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, яъни электронлар ўтказиш йўлидан иборат. Гликолизда глюкоза молекуласидаги кимёвий энергиянинг жуда оз қисми ажралади. Кислородли босқичда глюкоза охирги маҳсулот — СО2 ва Н2О гача парчаланиб, анча кўп миқдордаги энергия ажралиб чиқади. Гликолизда нафас олишга нисбатан кам энергия ажралиши глюкозага ўхшаш мураккаб модда — сут кислотаси хрсил бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун сут кислотасининг оксидланиш даражаси глюкозанинг оксидланиш даражасига тенг. Мускуллар қисқарганда сут кислотаси кўпайиб, гликоген камаяди. Бу ҳол мускул қисқаришида Гликолиз энергия манбаи бўлишини кўрсатади. Баъзан Гликолиз захиралари билан ишлов берилганда ҳам мускул қисқараверади. Шу боисдан Гликолизнинг ўзи мускул қисқаришида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Скелет мускуллари учун Гликолиз асосий энергия манбаи ҳисобланади.

Loading...