ГЛИКОПРОТЕИДЛАР

ГЛИКОПРОТЕИДЛАР, гликопротеинлар — таркибида углеводлар бўлган мураккаб оқсиллар. Мол. м. бир неча ўн мингдан бир неча миллионгача етади. Ҳайвон, ўсимлик, микроорганизмларнинг деярли барча ҳужайра ва тўқималари такибига киради. Гликопротеидлар орасида ферментлар, гормонлар, иммуноглобулинлар, кон плазмаси компонентлари, муцинлар, мукоидлар, мембрана рецепторлари ва б. учрайди. Ўсимликлар Г. и крннинг махсус моддаларини чўкмага тушириш ва эритроцитларни агглютинация қилиш хусусиятига эга. Булар лектинлар деб аталади.

Prev Article

ГЛИКОЛИЗ

Next Article

ГЛИПТОТЕКА