ГЛИССЕР

ГЛИССЕР (франц. glisser — сирпанмоқ) — тезюрар енгил кема. Корпусининг туби ясси, Vсимон ёки ботиқ шаклда бўлиб, ёнида «редан» деб аталадиган чиқиғи бор. Г. тез юрганда вертикал кўтариш кучи (гидродинамик куч) пайдо бўлиб, чиқиғи сув бетига чиқади ва Глиссер сув юзида сирпангандай сузади. Кўпинча, Глиссерга енгил поршенли ички ёнув двигателлари, газ турбиналари ўрнатилади. Тезлиги 200 км/соат дан ошади. Спорт Г. ларига реактив двигателлар ўрнатилади, уларнинг тезлиги 300 км/соат дан юқори бўлади. Глиссердан йўловчилар ташиш, сайр қилиш, спорт, қўриқчилик мақсадларида фойдаланилади.