ГЛИЦИН

ГЛИЦИН — 1) гликокол, аминосирка кислота, NH2—СН2 — СООН; рангсиз кристалл модда. Суюқланиш т-раси 232—236° (парчаланади), мол. м. 75,07, зичлиги 1595 кг/м3. Сувда яхши эрийди, кўпчилик органик эритувчиларда эримайди. Оқсил моддаларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади; 2) п-оксифенил аминосирка кислота, HOC6H4NHCH2COOH; суюқланиш т-раси 245—247°. Ишқорлар ва кислоталарда яхши эрийди, сувда ва спиртда ёмон эрийди, фотографияда очилтиргич (проявитель) сифатида ишлатилади.