ГЛОБОИД УЗАТМА — червяги ботиқ (глобоид) шаклда бўлган червякли узатма. Бир вақтда бир неча (4—7) тишлари тишлашиши ва тишларнинг туташув чизигига қулай жойлашиши туфайли бошқа тишли узатмаларга Караганда катта кучни узатади. Глобоид узатма ишлаганда суюклик ёки чала суюкликли ишқаланиш муҳитини яратади ва ғилдирак тишлари билан червяк арикчалари тўла ёки чала мойланади. Бир хилдаги одатдаги червякли узатмага нисбатан Глобоид узатма 3—5 марта юқори қувватни узата олади. Камчилиги — тайёрлаш қийинлиги ва йиғиш анча мураккаблиги. Глобоид узатма транспорт воситалари, кон машиналари, самолётлар ва б. да қўлланилади.