ГЛОРИЯ

ГЛОРИЯ (лот. gloria — безак) — одам сояси атрофида рангли айлана кўринишида кузатиладиган оптик ҳодиса. Г. ёруглик дифракцияси туфайли нур тушаётган булутлар пуштасида ёки туманда ёки шудрингли ўтлоқларда вужудга келиши мумкин. Глория аслида Қуёш ва Ой атрофида ярим тиниқ булут қатламларида, мас, юқори-қатламли ёки юқори-тўптўп булутларда баъзи вақтларда кузатиладиган рангли айланатожнинг бир кўриниши. Агар кузатувчи тоғда турган бўлса, ботаётган ёки чиқаётган Қуёшдан вужудга келган соя булутга тушганда у соя тожлар билан ўралган бўлиши мумкин, бу ҳодисага «брокен шарпаси» дейилади.