ГЛУШКО Валентин Петрович [1908.20.8(2.9), Одесса – 1989, Москва] — энергетик, акад. (1958). Ракета техникаси асосчиларидан бири. Асосан космонавтика масалалари билан шуғулланган, космонавтикага оид илмий-оммабоп ва илмий асарлар ёзган. Глушконинг асосий назарий ва амалий илмий ишлари суюқликли ракета двигателларини яратиш ва такомиллаштиришга бағишланган. Глушко жаҳонда биринчи электротермик ракета двигатели (ЭРД) конструктори (1929— 30). Глушко биринчилар қаторида суюқликли ракета двигателлари – ЖРД (1930-31), ОРМ-1, ОРМ-102 (1930-38), РД-3 (193946) ва б. ни яратган.