ГЛЮКОЗА

ГЛЮКОЗА (юн. glykys — ширин) , узум шакари, декстроза — табиатда кўп учрайдиган углевод; гексозаларга, яъни углерод атомлари 6 та бўлган моносахаридларга киради. Рангсиз кристалл модда. Мол. м. 180,16. Суюқланиш т-раси 146,5°, сувда яхши эрийди, оптик фаол, кугбланган нурни ўнгга буради. Вируслардан тортиб юксак ўсимликлар ва умуртқали ҳайвонлар (жумладан одам) гача барча тирик организмларнинг зарур таркибий қисми. У барча организмлардаги аксари синтез ва парчаланиш реакцияларида қатнашади. Саноатда крахмални гидролизлаб олинади. Қандолатчиликда, тиббиётда ишлатилади.

Одам ва ҳайвонлар тўқимасида Глюкоза захирадаги углевод — гликогетга айланиши мумкин. У кўпгина моддалар алмашинуви реакцияларида қатнашади, углеводлар алмашинувининг асосий қисмини ташкил этади. Организмлар учун асосий энергия манбаи ҳисобланади. Одам крнида тахминан 100 мг Глюкоза бўлиб, унинг миқдори гормонлар (қ. Гормонал регуляция) ва марказий нерв системаси томонидан бошқарилади. У организмда сув режимини бошқаради, ҳужайралар фаолиятини изга солади, заҳарли моддаларни зарарсизлантиради, юракнинг мускул вазифасини оширади, томирларни кенгайтиради, сийдик ажралишини тезлаштиради ва б. Кўпгина касалликларда қонда Глюкоза миқдори ошади (қ. Гипергликемия), натижада у сийдик билан ажралиб чиқа бошлайди.

Глюкоза препаратларидан тиббиётда кенг фойдаланилади.