ГНУ

ГНУ (Connochaetes) — кувушохлилар оиласи уруғи. Танасининг уз. 170—240 см, яғринидан бал. 90—145 см. Шохлари (уз. 85 см гача) яхши ривожланган. Танасининг олдинги қисмида юнглари узун, ели бор. 2 тури Жан. ва Жан.-Шарқий Африкада ўт ва бутали даштларда тарқалган. Кичик гуруҳ бўлиб ўтлаб юради. 1, баъзан 2 бола туғади. Сони жуда камайиб кетган, асосан миллий боғларда учрайди. Африка окдум Гнуси (C.gnou) ҳозир фақат тутқинликда сақланиб қолган. Халқаро Қизил китобга киритилган.

Next Article

ГОАЦИН