ГО МОЖО

ГО МОЖО (1892.16.11, Шавань – 1978, Пекин) — Хитой ёзувчиси, шоир, тарихчи олим, жамоат арбоби. Кюсю унти (Япония)нинг тиббиёт ф-тини тамомлаган (1923). Хитой ФА президенти (1949 й. дан). «Маъбудалар» (1921), «Юлдузлар олами» (1923), «Янги Хитой учун гимн» (1953), «Гуллар очилаверсин» (1958) ва б. шеърий тўпламлари бор. Миллий озодлик («Уруш бонги» қикоялар тўплами), ватанпарварликЙўлбарс белгиси», пьеса, 1942) мавзуларида асарлар, танқидий, публицистик мақолалар, мемуарлар яратган. «Қуёшни қутлаб» шеърий тўплами ўзбек тилида нашр этилган (1957).