ГОБСОН

ГОБСОН (Хобсон) (Hobson) Жон Аткинсон (1858.6.7, Дерби – 1940.1.4, Лондон) — инглиз иқтисодчиси. Оксфорддаги Линкольн коллежини тугатган (1878). 1887-97 й. ларда Оксфорд ва Лондон ун-тларида сиёсий иқтисоддан дарё берди. Гобсон меъёрий нафлик, меъёрий унумдорлик ва етарли истеъмол этилмаслик назариялари тарафдори.

Асосий асари бўлган «Империализм» (1902) китобида иқтисодиётнинг асосий хусусиятларини батафсил таърифлаб берган ва монополистик капитализмгача бўлган босқичига қайтиш ва парламент ислоҳотлари йўли билан жамиятни бошқаришни яхшилаш мумкин деб ҳисоблаган.