ГОДАВАРИ

ГОДАВАРИ, Годи — Ҳиндистондаги дарё. Уз. 1450 км, ҳавзасининт майд. 290 минг км2. Ғарбий Гат тогларининг шарқий ён багридан бошланиб, Декан ясситоғлигини кесиб ўтади ва Бенгалия қўлтиғига дельта (2 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Юқори оқими ва денгизбўйи текислигига чиқиш ерида остоналар устидан оқади. Ясситоғликда чуқур водийдан ўтади. Шу сабабли фақат қуйи оқимидагина суғоришда фойдаланилади. Ўртача йиллик сув сарфи 3500 м3/сек. Июнь—авг. да суви кўпаяди. Ўрта оқими ва дельтасида кема қатнайди. Годавари бўйида Рожамандри ш. жойлашган. Годаварида тўғонлар, йирик ГЭС ва ирригация системалари қурилган.

Prev Article

ГОВСАР

Next Article

ГОДДАРД