ГОФФМАН РЕАКЦИЯЛАРИ

ГОФФМАН РЕАКЦИЯЛАРИ — алифатик аминлар олиш учун А. В. Гоффман таклиф этган реакциялар. Уч тури бор.

1) Карбон кислоталар амидларининг ишкррий металлар гипогалогенидлари таъсирида бирламчи аминларга айланиши (Гоффман қайта гурухланиши): R+NaBrO – > RNH2+CO2+NaBr Реакция натижасида амиднинг карбонил гуруҳи СО2 ҳолида ажралиб чиқиб, бошланғич амидларга нисбатан бир углерод атоми кам бўлган аминлар ҳосил бўлади. Гоффман реакциялари спиртли муҳитда ўтказилганда реакция маҳсулоти сифатида уретанлар (RNHOCOR) вужудга келади. Гоффман реакциялари ёрдамида алифатик, ёғ-ароматик, ароматик ва гетероциклик аминлар, диаминлар ва аминокислоталар олиш мумкин. Саноатда Гоффман реакциялари антроанил кислота синтез қилиш учун қўлланилади. Реакция 1881 й. да кашф этилган.

2) Аммиакка алкилловчи реагентлар (галогеналкиллар, диалкилсульфатлар ва б.) таъсир эттириб алифатик аминлар олиш. Реакция маҳсулоти сифатида бирламчи, иккиламчи ва учламчи аминлар ҳамда тўртламчи аммоний асоси аралашмаси ҳосил бўлади; мас, CH3J ишлатилганда [CH3NH3]J; [(CH3)2NH,] J; [(CH3)3NH]J ва [(CH3)4N]J ҳосил бўлади. Реакция 1850 й. да кашф этилган.

3) Тўртламчи аммоний асосли гидроксидларнинг термик парчаланиши натижасида ўлчамли аминлар ва олефинлар ҳосил бўлиши [RCH2CH2 N R’R»R»]OH—————->RCH=CH2+R’R’R*>I+H2O .

Агар тўртламчи азот атоми турли ўринбосарлар билан боғланган бўлса, қўш боғли, таркибида энг кам сонли алкил ўринбосарлари бўлган олефин ҳосил бўлади (Гоффман қоидаси). Гоффман реакциялари қўлланишининг муҳим йўналиши алкалоидларнинг тузилишини текширишдир. Реакция 1851 й. да кашф этилган.