ГОФФМАН

ГОФФМАН (Hoffman) Август Вильгельм (1818.8.4, Гиссен — 1892.5.5, Берлин) — немис органик кимёгари. Лондон кимё жамияти президенти (1861 й. дан). Германия кимё жамияти асосчиси ва унинг биринчи президенти (1868—92). Лондон Қироллик кимё колледжи директори (1845—65). Берлин ун-ти проф. (1865 й. дан). Асосий ишлари ароматик бирикмалар, жумладан бўягич моддалар синтезига бағишланган. Тошкўмир смоласи таркибида анилин ва хинолин борлигини аниқлаган (1841). Тошкўмир чиркидан бензол ажратиб олган (1845) ва уни нитробен-золга айлантирган, нитробензолни қайтариш йўли билан анилин ҳосил қилган. Этил йодид С2Н5 га аммиак таъсир эттириб аминлар синтез қилиш усулини таклиф этган (1850; қ. Гоффман реакциялари). Қизил анилин бўягич (фуксин)ни синтез қилган (1858) ва унинг таркибини аниқлаган (1861). К. А. Марциус билан ҳамкорликда С6Н5—NH — CH3-^CH3-C6H4-NH2 кўринишидаги қайта гурухланишни (1871), бирламчи аминларнинг изонитрилларга айланишини кашф қилган (1881). Кислота амидларидан алифатик, ёғ-ароматик ва гетероциклик аминлар олиш усули (Гоффман қайта гуруҳланиши) ни таклиф қилган.

Loading...