ГЎКСУВ

ГЎКСУВ, Гўксур — Туркманистоннинг жан.-шарқий қисмида жойлашади қад. деққончилик воҳаси. Гўксувда В. М. Массон бошчилигидаги Ленинград ва Ашхобод археологик экспедициялари қазиш ишлари олиб бориб (1955—60). Анов маданияшита доир 10 дан ортиқ қад. қишлоқ вайроналари (тепалари)ни ўрганди. Воҳада энеолит даврининг ўтроқ қабилалари яшаган. Гўксувдан кўп хонали уйларнинг қолдиқлари, турли хил рўзғор буюмлари ва меҳнат қуроллари топилди. Хоналар, асосан, тўртбурчак, баъзан эса айлана шақлида қурилиб, деворлари хом ғиштдан ишланган ва сомонли лой б-н сувалган. Уй ичида мўрили ўчоқлар, сандал ўринлари бор. Қад. Гўксув ликлар ранг-баранг нақшли сопол идишлар, мис пичоқлар, ўроҚ, қадамалари, тош пайконлар, ёрғучоқ ва ўғирлар ясашга моҳир бўлган. Хўжаликда ибтидоий суғоришга асосланган деҳқончилик муҳим роль ўйнаган. Мозорлар ғиштдан ишланган махсус оилавий сағаналардан иборат. Сағанадаги маййитлар ғужанак қолда ён томони билан ётқизилган бўлиб, ёнига жимжимадор нақшли хилма-хил ранг-баранг сопол идишлар қўйилган. Гўксувдан аёлларнинг кўплаб терракота ҳайкалчалари топилган. Гўксув маданияти Дашлижин, Яланғоч ва Гўксув босқичларига бўлиниб, уларнинг санаси Анов I, II ва III босқичларига тўғри келади.