ГОЛБРЕЙТ

ГОЛБРЕЙТ, Гэлбрейт (Galbraith) Жон Кеннет (1908.15.10, Канада, Онтарио) — америкалик иқтисодчи. Ҳоз. сиёсий иқтисодда институционализм вакили. 1931 й. да Торонто ун-тини тугатган. Американинг қатор ун-тларида дарё берган (1931-42). 1943-48 й. лар «Форчун» («Fortune») журнали муҳаррири, 1949 й. дан Гарвард ун-ти проф. Иқтисодиётга давлатнинг аралашуви тарафдори. Голбрейт монополиялар фаолиятини бошқариш йўли б-н талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни яратишда давлат асосий ўринда турадиган «мувозанатловчи кучлар» назариясини илгари сурди. К. Маркснинг қашшоқлашиш ва жамғарилиш назариясини рад этишга уриниб, капитализм техника тараққиёти натижасида фаровонлик таъминланадиган янги жамият — индустриал жамиятга ўсиб ўтишини асослашга ҳаракат қилди ва «янги индустриал жамият назарияси»ни яратди.