ГОЛДИНГ

ГОЛДИНГ (Golding) Уильям (1911.19.9—1993) — инглиз ёзувчиси. Ижодий фаолияти 30-й. ларда бошланган. «Пашшалар ҳукмдори» (1954) романи машҳур. Ушбу роман робинзонча қахрамонликка пародия тарзида ёзилган. Голдинг «Меросхўрлар» (1955) романида инсоният тарихи ҳайвоннинг секин-аста инсонга айланишидан иборат деган назарияни шубҳа остига олган. «Гумбаз найзаси» (1964) романи инсон руҳи табиатининг ўзгарувчанлиги, ҳақиқатга етишнинг мураккаблиги ҳақида. Голдинг 16 роман, 3 пьеса, ҳикоялар, шеърлар ва б. асарлар ёзган. Нобель мукофоти лауреати (1983).