ГОЛОГРАФИЯ (юн. holos — буткул, тўлиқ ва… графил) — тўлқинлар интерференциясидан фойдаланиб буюмнинг фазовий (ҳажмий) тасвирини ҳосил қилиш усули. Д. Габор кашф этган (1948), рус физиги Ю. Н. Денисюк такомиллаштирган (1962). Голография 60-й. ларда лазер яратилгандан кейин жуда тез ривожлана бошлади. Голография рангли ва рангсиз (оқ-қора) бўлади. Голограмма ҳосил қилиш учун линза ёки йиғувчи кўзгу ишлатилади. Голография ёки унинг бир қисмини ёрдамчи когерент тўлқин билан нурлатиб, буюмнинг тасвирини кўриш мумкин. Бунинг учун когерент электромагнит нурлар призма ёки кўзгу ёрдамида икки нур дастасига ажратилади. Нур дастасининг бири (асосий нур) кўзгу (призма) га, иккинчиси (буюм нури) эса буюмга йўналтирилади. Кўзгу ва буюмдан қайтган нурлар фотопластинкага тушади, унда голограмма ҳосил бўлади. Голограмма асосий нур б-н ёритилса, буюм сурати муаллақ ҳолда кўринади (буюм суратини ҳар томондан кўриш мумкин). Асосий ва буюмдан кайтган нурларнинг тўлқин амплитудаси тўлқинлар фазасига ҳам боғлиқ. Асосий нур фазаси фотопластинка кенглигида (бир қиррасидан иккинчи қиррасигача) текис ўзгаради, чунки фотоготастинкага тушган тўлқинларнинг фаза фарқи буюмдан ўтган фазасига боғлиқ. Буюмнинг ҳар бир нуқтасидан қайтган нурлар (тўлқинлар)нинг фаза фарки буюм нукталари оралиғи ёки ҳажми ҳақида маълумот беради. Мас, . У ва S’ манбалардан келган когерент (монохроматик) нурлар SS’ кесмани тенг иккига бўлувчи горизонтал текисликка бир хил фазада келади. Бирбирига тик нурлар дастаси қўшилиши натижасида ҳосил бўлган голограммани асосий нур и, билан ёритилса, я2 нурнинг нусхаси и2’ кўринади ва, аксинча, голограмма п2 вертикал нур билан ёритилса, я, кўринади. Демак, голограмма асосий нур билан ёритилса, нуқталарнинг фазадаги ҳақиқий ўрни (бир-биридан узоқлиги) кўринади. «Буюм нури» йўналишини ўзгартириб, битта фотопластинкага бир қанча голограммани жойлаштириш мумкин. Голография физика ва техниканинг турли соҳаларида, маълумотларни кодлашда, акустикада, уч ўлчовли кино ва телевидениеда кенг қўлланилади.